Тошкентда яна айрим автобуслар ҳаракати ўзгарди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани КҲАЙ йўлининг Бешқайроғоч кўчаси чорраҳасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт Транспорт бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, йўлнинг ушбу қисмида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан 2025 йил 25 июль соат 15:00 дан 2025 йил 28 июль соат 06:00 гача ушбу йўл қисми ҳаракат учун ёпилади. Шу муносабат билан айрим автобус йўналишлари муқобил кўчалар орқали вақтинча ўзгартирилган тартибда ҳаракатланади:

34-сонли автобус йўналиши

Чилонзор метро бекати – Шифокорлар шаҳарчаси йўналишида:

  • Кўкча дарвоза – Нурафшон – Беруний кўчалари орқали ҳаракатланади.
  • Шифокорлар шаҳарчаси – Чилонзор метро бекати йўналиши ўзгаришсиз.

64-сонли автобус йўналиши

Бирлик мавзеси – Пахтакор метро бекати йўналишида:

  • Кўкча дарвоза – Нурафшон кўчалари орқали ҳаракатланади.
  • Пахтакор метро бекати – Бирлик мавзеси йўналиши ўзгаришсиз.

87-сонли автобус йўналиши

Чилонзор 30-даҳа – Қора Қамиш 2/4 мавзеси йўналишида:

  • Кўкча дарвоза – Нурафшон – Беруний кўчалари орқали ҳаракатланади.
  • Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.

116-сонли автобус йўналиши

Чилонзор буюм бозори – Шифокорлар шаҳарчаси йўналишида:

  • Кўкча дарвоза – Нурафшон – Беруний кўчалари орқали ҳаракатланади.
  • Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.

131-сонли автобус йўналиши

Дўстлик-2 мавзеси – Олимпия меҳмонхонаси йўналишида:

  • Кўкча дарвоза – Нурафшон – Беруний кўчалари орқали ҳаракатланади.
  • Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.

147-сонли автобус йўналиши

Чинни бозори – Чорсу савдо маркази АШБ йўналишида:

  • Кўкча дарвоза – Нурафшон – Беруний кўчалари орқали ҳаракатланади.
  • Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.

Хабарда ҳаракат давомида муқобил йўллардан фойдаланиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергели туманида иссиқ сув қувурларини алмаштириш ва Сўғдиёна кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгарганди. Шу сабабли 40, 143 ва 184-сонли автобус йўналишлари ҳаракати жорий йил 19 июлдан 18 августга қадар ўзгартирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автобус йўналишлари КҲАЙ транспорт ҳаракати қурилиш-монтаж ишлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг