Тошкентда яна 4 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
29 Май 2020
11897Бугун, 29 май соат 16:45 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 нафарга ортиб, 3468 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди. Уларнинг 2 нафари аҳоли орасидан, 2 нафари эса карантиндаги фуқаролар орасидан аниқланган. Тошкент вилоятидан касаллиги аниқланган 1 нафар бемор ҳам стационар карантиндаги фуқаролар орасидан тасдиқланган.
Айни пайтда юртимизда 2723 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 731 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси