Тошкентда яна 36 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

2020 йил 8 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 нафарга ошиб, 4440 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 3357 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди. 

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1065 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг