Тошкентда яна 177 киши коронавирусга чалинди
Жамият
−
20 Август 2020
6434Бугун, 20 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 181 нафарга ортиб, 37 547 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 177 нафари Тошкент шаҳрида;
• 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 60 ёшли З.Г. (аёл) ҳамда 72 ёшли А.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтга қадар мамлакатда 33 261 (+317) нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатдаги даволаш муассасаларида 4 034 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси