Тошкентда яна 155 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
12 Август 2020
7194Бугун, 12 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 232 нафарга ошиб, 32 215 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
155 нафари Тошкент шаҳрида;
3 нафари Самарқанд вилоятида;
23 нафари Бухоро вилоятида;
15 нафари Сирдарё вилоятида;
6 нафари Тошкент вилоятида;
6 нафари Қашқадарё вилоятида;
4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли Ш.А. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 55 ёшли Б.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 24 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (75 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 7 917 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси