Тошкентда яна 120 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
29 Сентябрь 2020
5694Бугун, 29 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 190 нафарга ошиб, 56 068 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 120 нафари Тошкент шаҳрида
• 30 нафари Наманган вилоятида
• 12 нафари Андижон вилоятида
• 10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида
• 8 нафари Қашқадарё вилоятида
• 6 нафари Фарғона вилоятида
• 4 нафари Сурхондарё вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 52 466 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 139 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси