Тошкентда ўзганинг картасидан 460 млн сўм ечиб олган шахслар қўлга олинди

3-саҳифа

image

Тошкентда фуқаронинг ҳисоб рақамидан 460 млн сўм ечиб олган шахслар ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро бошқармага мурожаат қилиб, картасидан номаълум шахслар томонидан 460 млн сўм ечиб олинганини маълум қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан олиб борилган тадбирлар давомида жиноий гуруҳ аъзолари ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълумотларга кўра, улар жабрланувчининг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унга тегишли пулларни мобиль иловалар орқали ечиб олган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан фирибгарларга  нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда. Шунингдек, қўлга олинган шахсларнинг бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлиги  текширилмоқда.

Тошкент ИИББ  фуқаролардан жабр кўрганлар бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармасининг телефон рақамига (71 206 49 44) қўнғироқ қилиб, ариза беришларини сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ўзганинг номига онлайн кредит расмийлаштириб олган шахс ушланганди.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ИИББ фирибгарлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг