Тошкентда университет мансабдорлари бюджетни ўмарди
3-саҳифа
−
26 Декабрь
7244Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнология университети Тошкент филиали мансабдорлари 740 млн сўмлик иш ҳақини ортиқча тўлаб юбориб, бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби Шерзод Сапаров маълум қилди.
Қайд этилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига келиб тушган мурожаатга асосан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнология университети Тошкент филиали фаолияти ўрганилган.
“Ўрганиш натижасида филиалнинг мансабдор шахслари қонунчилик талабларига зид равишда 740 млн сўмлик иш ҳақини ортиқча тўлаб юбориб, бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланди”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан филиал мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактаби буюртмачилигида жорий йилнинг август ойида иситиш тизимини таъмирлаш учун зарурий маҳсулотлар харид қилиш бўйича ўтказилган 403 млн сўмлик давлат харидида қонунбузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь