Тошкентда ўғил отасини пичоқлади
3-саҳифа
−
10:58
7075Тошкент шаҳрида отаси томонидан дўппосланган ўғил руҳий ҳаяжон ҳолатида ошхона пичоғи билан отасини пичоқлади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Унинг маълум қилишича, мазкур ҳолат кеча, 13 декабрь куни Учтепа туманида содир бўлган. Чилонзор 11-мавзесида яшаган, 1974 йилда туғилган эркак маст ҳолатда уйига келиб, 2002 йилда туғилган ўғли билан тортишиб, ҳеч бир сабабсиз уни уриб, дўппослаган. Шу вақтда ўғли руҳий ҳаяжон ҳолатида ошхона пичоғи билан отасининг қорин қисмига бир маротаба тан жароҳат етказган. Ота олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда маст ҳайдовчи 47 ёшли эркакни пичоқлаганди. Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланганди.