Тошкентда маст ҳайдовчи 47 ёшли эркакни пичоқлади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида жойлашган бильярдхона ҳовлисида ўйинда ютқазиб қўйган шахс танишини пичоқлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.

Унинг бизга маълум қилишича, жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 22:00 да 47 ёшдаги фуқаро С.С. Тошкент вилояти Чиноз туман тиббиёт бирлашмасига “ўнг оёқ сон қисмининг юқори қисмида санчилиб кесилган” жароҳати билан вафот этган ҳолда олиб келинган.

Аниқланишича, соат тахминан 21:00 ларда фуқаро С.С. ўртоғи 1976 йилда туғилган Б. Ғ. бошқарувидаги Malibu русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида қарама-қарши йўналишда тўхтаб турган 1983 йилда туғилган Х. Н. бошқарувидаги Matiz русумли автомашина узоқни ёритувчи чироқларини ёқиб турганини кўрган. Ўртоқлар автомашинадан тушиб, Matiz ҳайдовчиси Х.Н.га нима учун машина чироқларини кўзни қамаштириб ёқиб турганини сўраган. Шунда Х. Н. маст ҳолатда “кўча меники, нима ишларинг бор” деб ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Сўнг ўзаро жанжал келиб чиққан, кейинроқ Malibu ҳайдовчиси ва йўловчилари автотранспортга қайтган. У вақтда Х. Н. уларнинг орқасидан келиб, ўзида мавжуд бўлган ошхона пичоғи билан С.С.ни ўнг оёқ сон қисмининг юқори қисмига бир маротаба санчиб тан жароҳати етказган.

Оқибатда С.С. ўнг оёқ сон қон томиридан олган тан жароҳати оқибатида кўп миқдорда қон йўқотиб, тез тиббий ёрдам автомашинасида шифохонага олиб кетаётган вақтида вафот этган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Н. Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш)  3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жиззах вилоятида эр туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимида ҳамшира бўлиб ишловчи 36 ёшдаги турмуш ўртоғини иш жойида пичоқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент маст ҳайдовчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made