Тошкентда уч эркак ва бир аёл спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди
3-саҳифа
−
10 Октябрь 2022
15655Тошкентнинг Яшнобод тумани ҳудудида фуқаролар истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган спиртли маҳсулотларни истеъмол қилиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Жорий йилнинг 8 октябрь куни Яшнобод тумани, Қорасув кўчаси, 29Б-уй, 47-хонадондан 4-сонли шаҳар клиник шифохонасига “номаълум этиологияли кома” ташхиси билан олиб келинган 1986 йилда туғилган фуқаро Р.Янбердин шифохонада вафот этган.
Бундан ташқари, 9 октябрь куни спиртли ичимлик истеъмол қилиб, 4-сонли шаҳар клиник шифохонасига “номаълум кома” ташхиси билан олиб келинган фуқаролар 1980 йилда туғилган И.Чалченко, 1957 йилда туғилган В.Луканин ҳамда 1966 йилда туғилган Т.Дмитриева кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этишган.
Худди шу каби, 9 октябрь куни Т.Дмитриеванинг ўғли 1989 йилда А.Гадельшин РШТЁИМ токсикология бўлимига “номаълум этиологияли кома ҳолатида ўткир заҳарланиш” ташхиси билан олиб келинган.
9 октябрь куни туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси