Тошкентда туркиялик 17 ёшли қиз ўзини 6-қаватдан ташлади
3-саҳифа
−
01 Декабрь 2023
14843Тошкентда Туркия фуқароси бўлган вояга етмаган қиз ўзини 6-қаватдан ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Кеча, 30 ноябрь куни соат 18:30 ларда Янгиҳаёт туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшаган, 2006 йилда туғилган вояга етмаган қиз ўзини 6-қаватдан ташлаган. Қиз олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.
У нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани маълум эмас.
Аниқланишича, қиз Туркия фуқароси бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида туғилган 45 ёшли эркак ўзини Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси ва Кичик халқа йўли кўчалари кесишмасида жойлашган кўприкдан ташлаб, ўз жонига қасд қилганди.
LiveБарчаси