Тошкентда Tracker “столба”га бориб урилди
Жамият
−
22 Март
6134Чилонзор туманида Tracker иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 март куни соат 23:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида ҳайдовчи Tracker русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда у ёриткич устунига бориб урилган.
"ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ пойтахтда Captiva ва Lacetti тўқнашганди.