Тошкентда тез ёрдам машинаси “Гелик” билан тўқнашиб кетди (видео)
Crime
−
30 October 2025 14181 1 minute
Бугун, 30 октябрь куни Тошкент шаҳрида тез ёрдам машинаси “Гелик” билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 12:45 ларда Яшнобод тумани КХАЙ кўчаси, (эски ТошМИ қаршисида) 1986 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Mercedes Benz русумли транспорт воситаси 1971 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги тез тиббий ёрдам транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган ва оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида икки нафар фуқарога биринчи ёрдам кўрсатилган. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида Lacetti тез тиббий ёрдам автомобили билан тўқнашиб кетганди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тез тиббий ёрдам автомобили йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September