Тошкентда талаба қизга тегажоғлик қилган 62 ёшли таксист қамалди
3-саҳифа
−
10:36
3867Тошкент шаҳрида машинасига ўтирган талаба қизга тегажоғлик қилган 62 ёшли эркак қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжатлари билан танишди.
Қайд этилишича, ҳуқуқбузар 2025 йил 22 январь куни 16:30 да ўз бошқарувидаги Matiz’да йўловчи талаба қиз Н.Х. билан Яккасарой туманидаги университетга кетаётганида Н.Х.га қадди-қоматини тавсифлаб, унинг оёғига тегиниб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар М.С. айбига қисман иқрор бўлган. Унинг сўзларига кўра, ҳақиқатдан ҳам 22 январь куни соат 16:30 да бошқарувидаги Matiz’да ҳаракатланиб кетаётганида, Зангиота туманидан бир йўловчини университетга олиб келиб қўйиш учун олган. Эркак автомашинасида мусиқани овозини баланд қилиб эшитиб кетганида, автомашинанинг орқа ойнаси очиқлиги сабабли, автомашинанинг салони совиб кетган, шунда у орқа ойнани ёпмоқчи бўлиб қўлини чўзган вақтида қўли бехосдан Н.Х.нинг оёғига тегиб кетган.
Шунда у талаба қизни университетга олиб келиб қўйган вақтида Н.Х. автомашинанинг эшигини қаттиқ ёпиб тушиб кетган. Эркак эса Н.Х.га автомашинанинг эшигини қаттиқ ёпмаслигини айтиб бақирган.
Суд қарори билан эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41 1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 13 ёшли қизга шилқимлик қилган кондуктор қамалганди.
LiveБарчаси