Тошкентда 13 ёшли қизга шилқимлик қилган кондуктор қамалди
3-саҳифа
−
11:20
2767Тошкент шаҳрида мактабдан қайтаётган ўқувчи қизнинг юзидан силаб, бошидан ўпиб, шаҳвоний шилқимлик содир этган эркак қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжатлари билан танишди.
Маълум қилинишича, ўтган йилнинг 25 декабрь куни 2012 йилда туғилган вояга етмаган С.С. Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган мактабдан автобусда қайтаётган бўлган. Шу вақтда 1981 йилда туғилган автобус кондуктори Т.Б. унга ҳар хил саволлар бериб, юзидан силаб, бошидан ўпиб, шаҳвоний шилқимлик содир этган.
Ҳолат юзасидан суд иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида кўриб чиқилди. Суд мажлисида судланувчи Т.Б. қилмишидан пушаймонда эканлиги, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўради.
Суд қарорига кўра, судланувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1 моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида 14 ёшли болага шилқимлик қилган 28 ёшли эркак 5 суткага қамалганди. Суд қарори билан эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41 прим 1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан ҳуқуқбузарлик ҳаракатини содир қилганликда айбдор деб топилган ва унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь