Тошкент вилоятида 14 ёшли болага шилқимлик қилган эркак қамалди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида 14 ёшли болага шилқимлик қилган 28 ёшли эркак 5 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.

Ҳужжатга кўра, Қ.Ў. 2024 йил 5 декабрь куни соат 17:30 ларда ўз бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинасида Оҳангарон шаҳридан кесиб ўтган Тошкент-Ангрен йўналишида ҳаракатланиб келаётиб, “Нўғойқўрғон” МФЙга қарашли 5-кичик туман ҳудудидаги пиёдалар ўтиш йўлаги олдидан 2010 йилда туғилган вояга етмаган Ф.И. ни йўловчи сифатида олиб, йўлда уни ўнг томондаги қўшимча йўл орқали Оҳангарон шаҳар Амир Темур кўчасидаги 5 қаватли уйлар оралиғидан маҳалла орасига олиб кирган ҳамда уни қўллари ва оёқ қисмларига тегиниб, шаҳвоний шилқимлик қилиб, унинг шаъни ва қадрқимматини таҳқирлайдиган ҳаракатларни содир қилган.

Кеча, 9 январь куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида мазкур иш кўриб чиқилган ва Қ.Ў. айбини тан олиб, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, енгиллик сўраган. Суд қарори билан эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41 прим 1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан ҳуқуқбузарлик ҳаракатини содир қилганликда айбдор деб топилган ва унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Сочи – Тошкент йўналиши билан учиб келаётган самолёт борти кузатувчисига шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Оҳангарон шилқимлик 5 суткага

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг