Тошкентда сувдан ўғринча фойдаланган фирма раҳбари қамалди
3-саҳифа
−
26 Август 2024 6883 1 дақиқа
Тошкент вилоятида ичимлик сувига ноқонуний уланган фирма раҳбари 5 йилга қамалди. Бу ҳақда “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, “HTB-AS Invest” корхонаси ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ва давлатга қарийб 295 млн сўм зарар етказган.

Корхона раҳбари А.Х. Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” бандида (Кўп миқдорда ўғрилик) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.
Суд ҳукми билан у 5 йил 1 ой муддат озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробари (45 млн сўм) миқдорида жарима қўлланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь