Тошкентда Spark икки пиёдани уриб юборди
3-саҳифа
−
05 Июль 2024 5097 1 дақиқа
Кеча, 4 июль куни Тошкент шаҳрида Spark икки пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 22:30 да Юнусобод туманининг Юқори Қорақамиш кўчасида 29 ёшли ҳайдовчи Spark автомашинасини бошқариб кетаётиб, 2 пиёдани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида улар жароҳат олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Тарқалган видеолавҳада бир аёл ерда ётгани, унинг атрофида эса қон излари борлигини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан шаҳар ЙҲХБ суриштирув ишларини олиб бормоқда, қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Spark скутерни уриб юборганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь