Тошкентда Spark скутерни уриб юборди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Spark русумли автомобиль ва скутер мототранспорт воситаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Кеча, 26 июнь куни соат 18:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси NBU қаршисида ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Б.И. Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги скутер мототранспорт воситаси билан тўқнашув содир этган. 

Оқибатда скутер ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 

“Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.                        

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КамАЗ оралиқ масофани сақламагани сабабли 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made