Тошкентда сохта колл марказ ташкил қилган жиноий гуруҳ ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида сохта колл марказ ташкил қилиб, 15 мингдан ортиқ кишининг маълумотини йиғган жиноий гуруҳ ушланди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот технологиялари соҳасида жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир гуруҳ шахслар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйлардан бирини ижарага олиб, у ерда колл марказ фаолиятини йўлга қўйгани аниқланган. Улар фуқароларга сохта қўнғироқлар орқали фирибгарлик йўли билан уларни алдаб, мол-мулкини талон-торож қилиш билан шуғулланиб келган.

Ушбу жиноий гуруҳда 2 нафар ташкилотчи ва 20 га яқин оператор фаолият юритган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан 15 мингдан ортиқ абонент рақамлари, шахсга доир маълумотлари, гиёҳвандлик моддалари, 35 дона алоқа воситаси, 10 дан ортиқ пластик карталар ашёвий далил сифатида олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278 прим 4-моддаси (Компьютер ахборотини модификациялаштириш) жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Тошкент ва Фарғонада Ўзбекистондан туриб Россия фуқароларининг жуда катта миқдорда пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб келаётган жиноий гуруҳ ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноий гуруҳ колл марказ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг