Тошкентда Cоbalt темир тўсиққа урилиб, айланиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
17 Сентябрь
7386Кеча, 16 сентябрь куни соат 08:00 атрофида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи 1991 йилда туғилган Д.А. Cоbalt автомашинасини бошқариб келаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилиб, айланиб кетган. Оқибатда ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1997 йилда туғилган А.Д. бошқарувидаги Cоbalt автомашинасига бориб урилган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида Cоbalt ҳайдовчиси тан жароҳати олган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 5 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берганди.