Тошкентда скутер ва мотоцикл тўқнашувида ҳайдовчилар вафот этди
3-саҳифа
−
09 Июнь 6041 1 дақиқа
Кеча, 8 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида скутер ва мотоцикл тўқнашиб кетиши оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 02:00 ларда Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида 1999 йилда туғилган Ш.Х. бошқарувидаги QJ Motors русумли мототранспорт воситаси ва 2000 йилда туғилган М.З. бошқарувидаги Drongo русумли скутер тўқнашиб кетган ва оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Бошқарманинг қўшимча қилишича, бахтсиз ҳодисада иккала ҳайдовчилар ҳам олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент шаҳар Сергели туманида Cobalt русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи скутер бошқариб кетаётган фуқаро ва ундаги йўловчини уриб юборганди. Ҳайдовчи тез ёрдам келгандан сўнг, воқеа жойидан қочиб кетгани айтилганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь