Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси скутердаги 2 кишини уриб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент шаҳар Сергели туманида Cobalt русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи скутер бошқариб кетаётган фуқаро ва ундаги йўловчини уриб юборган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди. 

Манбанинг билдиришича, ҳайдовчи тез ёрдам келгандан сўнг, воқеа жойидан қочиб кетган.

“Уриб юборган одам умуман хабар олиб келмади. Жабрланувчи рус бўлгани учун у билан ҳеч ким гаплаша олмаяпти”, дейди манба.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди. Қайд этилишича, ўша куни соат 05:40 ларда Сергели тумани Янги Сергели-Қипчоқ чорраҳасида ҳайдовчи Cobalt русумли транспорт воситаси ва скутер мототранспорт воситаси билан ўзаро тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ оқибатида скутер мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси ва йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ангрен шаҳрида ота ва унинг фарзанди маст ҳайдовчи машинада уриб юбориши оқибатида вафот этган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент Cobalt скутер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг