Ангренда маст ҳайдовчи уриб юборган ота ва бола вафот этди
3-саҳифа
−
30 Май 5258 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ота ва унинг фарзанди машина уриб юбориши оқибатида вафот этгани ва ҳайдовчининг воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати билан боғланди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 27 май куни соат 20:30 ларда Ангрен шаҳар “Навбаҳор” МФЙ ҳудудида маст ҳолатдаги ҳайдовчи Маtiz русумли транспорт воситасини бошқариб, Ангрен шаҳар “Навбаҳор” МФЙ 13-даҳаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганда 11-уй қаршисида ўз йўналишига нисбатан пиёдалар ўтиш учун белгиланмаган жойдан, қатнов қисмининг ўнг томонидан чап томонига ўтаётган пиёдаларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида 1 нафар пиёда воқеа жойида, яна бир нафари шифохонада вафот этган. Ҳозирча бошқа тафсилотлар очиқланмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида Onix автомашинасида қасддан одам босиб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган фуқаро 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.
Live
Барчаси