Тошкентда шифокорларни калтаклаганлар ушланди
3-саҳифа
−
27 Июль
8084Аввалроқ, Тошкент шаҳрида 27 ёшли бемор ва унинг дўстлари шифокорларни дўппослагани ҳақида хабар берилганди. Тиббиёт ходимларини калтаклашда гумон қилинганлар процессуал тартибда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида икки нафар шифокорга тан жароҳати етказган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, хирургик амалиётга тайёрлаш вақтида бемор шифокор-микрохирург М.Х.га жиддий қаршилик кўрсата бошлаган ва тиббиёт ходимига тарсаки тушириб, уни ҳақорат қилган ва операцион столдан тушиб, шифокорни қаттиқ дўппослай бошлаган. Шундан кейин шифокор М.Х. ички ишлар органларига қўнғироқ қилиб, вазият юзасидан навбатчи қисмга маълумот берган. Сўнг шифокор М.Х. беморнинг ўртоқлари – П.И. ва С.Б.лар томонидан ҳам калтакланган. Шу вақтда шошилинч хирургия бўлимининг навбатчи шифокори Ҳ.У. беморга хирургик амалиётни бажариш учун операцион блокка келган. П.И. ва С.Б.лар бу тиббиёт ходимини ҳам аёвсиз дўппослаб, унга жиддий тан жароҳати етказган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 26 ёшли йигит чақирув бўйича келган тез тиббий ёрдам шифокорини калтаклаганди.
LiveБарчаси