Тошкентда қарийб 550 туп дарахт ёқиб юборилди
Жамият
−
05 Октябрь 2022
7143Тошкентнинг Яшнобод туманида 500 тупдан ортиқ дарахт ёқиб юборилгани аниқланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев Тошкент шаҳар прокуратурасига таяниб хабар берди.
Прокуратуранинг билдиришича, Яшнобод туманидаги “Musamuxamedova-Djurayeva Dilfuza” фермер хўжалиги тегишли майдонда жами 533 туп, шундан 2 туп ёнғоқ, 446 туп олхўри, 83 туп терак дарахтлари номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилибди.
Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барчани яна бир бор мораторий талабларига риоя этишга, дарахтларни йўқ қилишдан тийилишга чақирамиз”, дейди депутат.
Аввалроқ Бухорода ҳарбий прокурор қимматбаҳо дарахтларни кестириб ташлагани айтилганди. Бош прокуратура ҳолат ўрганилаётгинини маълум қилганди. Бироқ ҳамон ўрганиш натижаси бўйича маълумот берилмади.
LiveБарчаси