Бухорода ҳарбий прокурор дарахтларни “ўлдиргани” текширилмоқда
Жамият
−
29 Сентябрь 2022
5261Аввалроқ Бухоро вилоятида ҳарбий прокурор қимматбаҳо дарахтларни кестириб ташлагани ҳақида хабар берган эдик. Унда 2022 йил май ойида Бухоро ҳарбий прокуратураси маъмурий биноси орқа ҳовлисидаги ошхона билан иссиқхона ўртасидаги 6 туп кўп йиллик Айланта дарахтларини кестириб ташлагани айтилганди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси қимматбаҳо дарахтлар прокурор бошчилигида кесилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Республика Ҳарбий прокуратураси томонидан текширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Давлат экология қўмитаси ёки унинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси дарахтлар кесилгани факти бўйича муносабат билдирмади.
LiveБарчаси