Чилонзорда ҳаракатланиб кетаётган машинани дарахт босиб қолди

Crime

−

image

Кеча, 1 октябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида ҳаракатланиб бораётган машина устига дарахт синиб, қулаб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса соат 23:59 да Чилонзор туманининг Кичик ҳалқа кўчасида содир бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан қутқарув экипажлари ва ҳамкорликдаги хизматлар жалб этилган ҳамда олиб борилган тезкор чоралар натижасида йўлдаги тўсиқлар бартараф этилиб, автомобиллар ҳаракати қайта тикланган.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида ҳаракатланиб бораётган 2 та автомашина устига дарахт синиб, қулаб тушган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends