Тошкентда “пробка”га сабаб бўлаётган таъмирлаш ишлари қачон тугайди?
Жамият
−
27 Октябрь 2023
7201Шу кунларда Тошкент шаҳрининг Бобур ва Нукус кўчаларидаги йўллар таъмирланмоқда. Шу сабабли мазкур йўналишда ҳаракатланувчи автомобиллар оқими ёндош кўчаларга йўналтирилган. Бу эса куннинг асосий қисмида шаҳар кўчаларида турнақатор тирбандликларни юзага келтирмоқда. Шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан аҳолига тушунтириш берди.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари доирасида асфальт қопламасини янги технологиялар асосида янгилаш, йўл усти белгиларини чизиш, ҳудудга қўшимча дарахт ва буталар экилиши кўзда тутилган бўлиб, бу жараён ёғингарчиликлар сабабли ҳамда кундузги тирбандликларни бироз камайтириш мақсадида ишлар асосан тунги соатларда амалга оширилмоқда.
“Бу вазият учун шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўраймиз. Мазкур жараён ҳокимликнинг қатъий назоратида эканлигини ва ишлар якунланиши 2-3 ноябрь кунларига режалаштирилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 октябрь куни Тошкент шаҳрида, айниқса Кичик ҳалқа йўлининг Шимолий ва Жанубий вокзал оралиғидаги қисмида узоқ муддатли тирбандликлар кузатилган эди. Ушбу ҳодиса Yandex иловасининг тирбандликни баҳолаш тизимида энг юқори – 10 баллни кўрсатганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь