Тошкент кўчаларида 10 баллик тирбандлик кузатилмоқда
Жамият
−
23 Октябрь 2023
13471Бугун, 23 октябрь куни Тошкент шаҳрида, айниқса Кичик ҳалқа йўлининг Шимолий ва Жанубий вокзал оралиғидаги қисмида узоқ муддатли тирбандликлар кузатилмоқда. Ушбу ҳодиса Yandex иловасининг тирбандликни баҳолаш тизимида энг юқори – 10 баллни кўрсатяпти. Транспорт вазирлиги мазкур ҳолатга расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг бир нечта асосий кўчаларида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари сабабли ҳаракат чекланиши транспорт воситалари оқимининг қайта тақсимланишига олиб келиб, бошқа кўчалардаги мавжуд оқимга қўшимча юклама ҳосил қилмоқда.
Шу боис шаҳардаги умумий ҳаракат тезлиги, йиғилиб қолган қўшимча оқим ҳисобига кескин тушиб кетган. Бу ҳолат эса ўз навбатида барча кўчаларда транспорт воситалари ҳаракат тезлигининг пасайишига олиб келмоқда.
“Айни шу жиҳат Тошкент шаҳри жамоат транспорти автобуслар ҳаракатига ҳам салбий таъсир кўрсатди”, дейилади хабарда.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, Алишер Навоий, Лабзак, Сағбон, Сақичмон, Меҳржон, Кичик ҳалқа йўли, 8 март, Шота Руставели, Бобур, Ойбек, Арнасой, Истиқбол, Муқимий-Нукус ҳамда Нурафшон айланма кўчалари орқали ҳаракатланувчи 70 дан ортиқ автобус йўналишларида куннинг тиғиз пайтида қатнов вақти ҳамда оралиқ интервал вақтларига риоя этиш имкони бўлмай қолган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь