Тошкентда портлаш. Қурбонлар бор
Жамият
−
14 Март 2020
31073Бугун, 14 март куни соат 11:40 ларда Учтепа тумани “Чўпон ота” МФЙ ҳудудида жойлашган “Аксава” МЧЖга қарашли икки қаватли автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасида портлаш рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, портлаш натижасида 2 та боксининг деразаси ва деворлари қисман қулаш содир бўлган.
Бирламчи маълумотларга кўра, ҳолатнинг келиб чиқишига кислород ёки газ баллонининг ёрилиши сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Бунинг оқибатида, 1 киши воқеа жойида ва 1 киши шифоонада вафот этган.
Шунингдек, 4 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилган.
Айни вақтда ҳодиса содир бўлган жойда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси