Тошкентда пиво фестивали ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади
Жамият
−
04 июн 13061 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида жойлашган Тарас Шевченко кўчасида кўнгилочар пиво фестивали ўтказилиши муносабати билан мазкур кўчанинг айрим қисмлари 8 июнга қадар ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача, шунингдек, Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми 4 июнь соат 06:00 дан 8 июнь соат 07:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилган.
Кўрсатилган даврда муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилган.
Маълумот учун, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 39-моддасига мувофиқ, пивони, табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилишда рағбатлантирувчи акциялар ёки шунга ўхшаш бошқа тадбирлар ўтказишга, маданий-кўнгилочар, оммавий ва спорт тадбирларига ҳомийлик қилишга йўл қўйилмайди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 27-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрининг Тарас Шевченко кўчасида пиво фестивали ўтказилганди. Аммо ушбу фестиваль ҳақида ҳеч ким изоҳ бермади ва ким томонидан ўтказилгани-ю, ким бунга рухсат бергани ҳам очиқланмади. “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси ўринбосари Феруза Муҳаммеджонова пиво фестивали ҳақида танқидий фикр билдирганди. Депутат Алишер Қодиров эса уни ўтказган ва унга рухсат берган шахслар жазоланиши кераклигини айтганди.
Live
БарчасиТуркияда F-16 ҳалокатга учради
12 август