Тошкентда она ва бола вафот этгани тасдиқланди. Ўлим сабаби аниқланмоқда

3-саҳифа

image

Кеча, 7 апрель куни соат 21:15 да Миробод туманида жойлашган уйнинг бирида 25 ёшли аёл ва унинг 8 ойлик ўғли вафот этганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Марҳумларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида кеча, 7 апрель куни она ва бола ис газидан заҳарланиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент заҳарланиш ис гази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг