Тошкентда она 4 ёшли қизини аёвсиз калтаклади
3-саҳифа
−
27 Декабрь
7204Тошкент вилояти Чирчиқ туманида она 4 ёшли қизини аёвсиз калтаклагани ва оғир тан жароҳати етказгани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Болалар омбудсмани сўрови асосида Ички ишлар органлари томонидан аниқланишича, жорий йилнинг 23 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасига 2020 йилда туғилган қиз Й.М. танасидаги турли жароҳатлар билан қабул қилинган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида 47 ёшли аёл 4 ёшли қизини қаттиқ калтаклаб, тан жароҳати етказгани аниқланган. Тиббиёт хулосасига кўра, болада бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши оғир даражаси ва бош соҳасидаги бошқа оғир жароҳатлар қайд этилган.
Бугун, 27 декабрь куни ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан Э.Й га нисбатан Жиноят кодексининг 126 прим 1-моддаси 7-қисми “б” банди (оилавий зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Билдирилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида боласига жисмоний зўравонлик қилиб, тан жароҳати етказган онага нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани сўрови асосида Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилиб, Термиз шаҳар ИИБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида (суд-тиббиёт экспертизаси хулосаси асосида) аёл вояга етмаган фарзандини уриб, тан жароҳати етказгани аниқланган.
Жорий йилнинг 19 декабрь куни аёлга Жиноят кодексининг 126-моддаси 1-банди (Оилавий (маиший) зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Путин Тўқаевга ҳам ҳамдардлик билдирди.
28 Декабрь