Тошкентда “новостройка” ёнди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 22 май куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги қурилиш объектида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 12:43 да туманнинг Охангарон шох кўчасидаги қурилиш объектида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:52 да ёнғин жойига етиб борган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Билдирилишича, воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган ва вазият тўлиқ назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Сергели тумани жойлашган бир-бирига туташ 2 та уйда ёнғин чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин Яшнобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг