Тошкентда номаълум шахс 12 ёшли ўқувчи қизга ҳужум қилди (видео)
3-саҳифа
−
18 Март
19639Бугун, 18 март куни ижтимоий тармоқларда номаълум шахс вояга етмаган қизга нисбатан куч ишлатгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, видеода акс этган воқеа жорий йилнинг 10 март куни тахминан соат 16:30 ларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани “Дўстобод” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 19 ёшли 2-гуруҳ ногирони, руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи Х.Д. шу ердан ўтиб кетаётган вояга етмаган 2013 йилда туғилган М.Х.га нисбатан куч ишлатган. М.Х. бақирганлиги натижасида Х.Д. уни қўйиб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида М.Х.га зарар етмагани аниқланган ва у билан психолог томонидан суҳбат ўтказилган. Фуқаро Х.Д. воқеа содир бўлган куннинг ўзида шаҳар руҳий-асаб касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Билдирилишича, Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
LiveБарчаси