Тошкентда ноқонуний равишда дори сотганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ф.М. ва Н.Ж. ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Вивафер” номли 826 қути дори воситасини 9 000 АҚШ доллари ва 40 млн сўмга сотаётган вақтида ушланиб, тадбир давомида жами 829 қути ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида 625 млн сўмлик дориларни қалбакилаштираётган яширин цех аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент дори Оҳангарон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг