Тошкентда Nexia юк машинасининг тагига кириб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Nexia-2 ва MAN юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 22 январь куни соат таҳминан 20:00 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган D 012 “Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 66-километрида ҳайдовчи 1976 йилда туғилган М.С  Nexia-2 русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида қайрилиб олиш жойидан бурилаётган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган А.Д бошқарувидаги MAN русумли юк автомобили билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.  

Билдирилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 2 та Malibu-2 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент Nexia-2 MAN

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг