Тошкентда Nexia Mercedes-Benz`га урилиб, ёниб кетди
Жамият
−
19 Июнь 2020 9040 1 дақиқа
Бугун, 19 июнь куни соат 08:50 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида Mercedes-Benz ва Nexia-3 автомобили тўқнашиши натижасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ Мирзо Улуғбек кўчасида юз берган. 1984 йилда туғилган А.Д. (эркак) Mercedes-Benz русумли транспорт воситасида ортга қайрилиб олаётган вақтда ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1992 илда туғилган Д.М. (эркак) бошқарувидаги Nexia-3 русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида Nexia-3 русумли транспорт воситасининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган ва ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Натижада, Nexia-3 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Д.М. ва йўловчиси (шахсига аниқлик киритилмоқда) тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.