Тошкентда наркотик рекламаси учун граффити чизган йигитлар қамалди 

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида гиёҳванд моддаларнинг олди-сотдисига жалб қилувчи ёзувларни граффити тарзида чизган вояга етмаган фуқаронинг  онасига чора кўрилди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, 15 январь куни тахминан соат 22:45 ларда Юнусобод туманидаги дўконлардан бирининг орқа деворига қора бўёқ билан жойлаштирилган ёзув тадбирга жалб этилган ходимларнинг эътиборини тортган. Олиб борилган текширувлар натижасида уни 2004 йилда туғилган А.Д. ва 2005 йилда туғилган А.А. ёзганлиги маълум бўлган. Уларнинг ёнидан 2 та рангпуркагич баллонлар топилиб, гувоҳлар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Дастлабки суриштирувларда улар ушбу гиёҳванд моддаларининг олди-сотдисига жалб қилувчи ёзувларни граффити тарзида чизиш орқали даромад топишни таклиф қилувчи гуруҳни ижтимоий тармоқлардан топиб, ҳар бир ёзув учун келишилган маълум суммани пластик картасига ташлаб берилиши эвазига амалга оширганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56 прим 4-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига юборилган.

Суд уларга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Худди шу каби ноқонуний хатти-ҳаракат вояга етмаган Г.Д. томонидан Юнусобод туманининг бошқа ҳудудларида ҳам содир этилганлиги аниқланган. Ашёвий далиллар билан ушланган Г.Д.  мактаб ўқувчиси эканлиги инобатга олиниб, унинг онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли чора кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  пойтахтда 2024 йил давомида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи воситаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар юзасидан 3 447 та жиноят ишлари қўзғатилгани маълум қилинганди. Ушбу жиноятларнинг 2 413 таси ёки 70 фоизи интернет тармоғи билан боғлиқ ҳолда содир этилган. Тадбирлар натижасида 238 кг 815 грамм гиёҳвандлик, психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи дори воситалари тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ноқонуний муомаласига чек қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент реклама граффити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг