Тошкентда Миллий гвардия ходими 5,5 минг доллар пора билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкентда ишга киритиб қўйиш эвазига пора олаётган Миллий гвардия ходимлари қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Олмазор тумани бўлими отряд командири катта лейтенант Т.А. 1980 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали унинг танишини Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуаси автотураргоҳида 5500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармасига қарашли соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари подполковник А.Р. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1989 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг ваколатли танишлари ёрдамида уни Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятидаги қўриқлаш бўлинмаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1500 доллар олган вақтида ушланган.

Ўлим, қамоқ, тошбўрон ва мусодара: дунё коррупция билан қандай курашмоқда? north_east

Ўлим, қамоқ, тошбўрон ва мусодара: дунё коррупция билан қандай курашмоқда?

Билдирилишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Бектемир туманида пора билан қўлга тушган ИИО ФМБ терговчисига суд ҳукми ўқилиб, унга 3 йил Ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Миллий гвардия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг