Косонсой тумани ҳокими ўринбосари хизмат автомашинасида қўлга олинди (видео)

Crime

−

image

Наманган вилоятида тадбиркорга тегишли ер майдонини олиб қўйиш билан таҳдид қилган ҳоким ўринбосари 65 млн сўм пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳокимият органи вакилининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.

Хусусан, Косонсой тумани ҳокими ўринбосари мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, ҳокимият томонидан маҳаллий тадбиркорга ижара асосида берилган ер майдонини бошқа тадбиркорга олиб бериш билан қўрқитиб, ундан тамагирлик йўли билан ўзининг яшаш хонадонига 20 кВт қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатлари учун 65 млн сўм пул маблағини ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг икки ўринбосари порахўрлик учун қамалгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends