Тошкентда мигрантларнинг қариндошларига пул етказаётган курьер таланди
3-саҳифа
−
19 Февраль
7386Тошкент шаҳрида мигрантларнинг қариндошларига пул етказаётган курьерни уч киши талаб, ундан 180 минг доллар ўғирлашга уринди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса февраль ойининг бошида Шайхонтоҳур туманида содир бўлган. Фарғоналик 3 нафар фуқаро ушбу жиноятда гумон қилиниб, қўлга олинган. Улар Россиядаги мигрантларнинг Ўзбекистондаги қариндошларига пул етказиб бераётган эркакни талашга уринган ва деярли 180 минг долларни ўғирлашга ҳаракат қилган.
Гумонланувчилар жабрланувчини олдиндан таниган ва ҳужумни режалаштирган. Улар унга гўёки Тошкентдаги қариндошларига пул топшириш баҳонасида боғланиб, учрашувга келишган.
Курьер белгиланган жойга етиб келганида 2 эркак Captiva автомобилига ўтирган. Улардан бири ҳайдовчининг бошига зарба берган, иккинчиси эса ичида 180 минг доллар пул бўлган пакетни олган. Бироқ ҳайдовчи қаршилик кўрсатгани сабабли уларга фақат 20 минг долларни қўлга киритиш насиб қилган. Сўнгра улар Nexia-3 машинасига ўтириб, ҳодиса жойидан яширинган. Ҳозирда гумонланувчилар қўлга олинган, тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 55 млн сўмлик оёқ кийимларни ўғирлашда гумонланган 35 ёшли шахс ушланганди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси