Тошкентда Маtiz ёниб кетди
3-саҳифа
−
06 Ноябрь 2023
5838Кеча, 5 ноябрь куни Тошкент шаҳри Миробод туманида Маtiz автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда шахар ИИББ ахборот хизмати бошлиғи Нилуфар Исохонова QALAMPIR.UZ'га хабар берди.
Унинг маълум қилишича, кеча, 5 ноябрь куни соат 20:30 ларда Миробод тумани Нукус кўчасида 39 ёшли О.К. бошқарувида бўлган Маtiz автомашинасида ёнғин келиб чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга машина ҳаракати давомида электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.
Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва куйиш ёки бошқа турдаги тан жароҳати олмаган. Бироқ машина бутунлай ёниб, яроқсиз ҳолга келган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари томонидан ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Нилуфар Исохонова.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 октябрь куни Самарқанд шаҳрининг Садриддин Айний кўчасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Аварияга учраган 17 ёшли ўсмир бошқарувидаги Nexia русумли автомобилда унинг икки дўсти ҳам бўлган.
Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида машина бетон тўсиққа бориб урилган. Қарама-қарши йўлга чиқиб кетгач, дарахтга тўқнашиб, ёниб кетган.
LiveБарчаси
26 Ноябрь