Тошкентда маст эркак танишининг машинасига шикаст етказди (видео)
3-саҳифа
−
10 Август 6564 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс автотураргоҳда турган автомашинанинг устига сакраб, уни ҳайдаб кетгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 9 август куни соат тахминан 08:00 да юз берган. Бектемир туманидаги савдо мажмуаларининг бирида 34 ёшли Б.К. исмли эркак маст ҳолатда 29 ёшли таниши Н.Б.га тегишли ВАЗ-2108 русумли автомашинанинг устига автотураргоҳ деворидан сакраб, унинг том қисмига шикаст етказган. Шундан сўнг, у танишининг автомашинасини автотураргоҳ ҳудудида бошқарган. Аниқланишича, фуқаро Б.К. маст ҳолатда бўлгани сабабли савдо мажмуасига киритилмаган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаро у ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-моддаси (ўзбошимчалик), 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани судига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман суди судьяси маст ҳолда автомашинани олиб қочганди ва лавозимидан озод қилинганди, унинг судьялик ваколати ҳам муддатидан илгари тугатилганди.
Live
Барчаси