Тошкентда машина 10 ёшли болани уриб юборди
3-саҳифа
−
12 Февраль
2908Кеча, 11 февраль куни Тошкент шаҳрида Nexia-3 русумли автомашина 10 ёшли болани уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 12:20 да Юнусобод туманидаги 260-сонли умумтаълим мактаби қаршисида 1993 йилда туғилган Б.З. исмли ҳайдовчи Nexia-3 русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, 2015 йилда туғилган пиёда С.С.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 23 ёшли маст ҳайдовчи сабаб 5 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
LiveБарчаси