Тошкентда Марказий Осиё давлат раҳбарлари саммити бошланди
Жамият
−
16 Ноябрь 2025 3052 1 дақиқа
Бугун, 16 ноябрь куни Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Делегациялар раҳбарларини Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қутлади ва биргаликда суратга тушиш маросими бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Илҳом Алиев амалий ташриф билан Тошкентга келгани ва Шавкат Мирзиёев билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ҳам Тошкентга келган ва Шавкат Мирзиёев билан учрашув ва музокаралар ўтказганди. Улар Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди ва “Келажак мероси” халқаро мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бугун, 16 ноябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Тошкентга келди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025