Тошкентда мактаб ва боғчадан болалар ўғирландими? ИИББ изоҳ берди
Жамият
−
28 Апрель 2022 18245 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 27 апрель куни Тошкент шаҳрида мактаб ва боғчадан бешта бола ўғирлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур хабарларга муносабат билдириб, бола ўғирлигини рад этди.
“Мазкур хабар ёлғон бўлиб, Тошкент шаҳрида бола ўғирлиги қайд этилмаганлигини маълум қиламиз.
Ҳурматли фуқаролар ва шаҳримиз меҳмонлари! Ҳар қандай маълумотни тарқатишдан олдин расмий ташкилотлардан маълумот олишни тавсия этамиз. Унутманг! Ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик бор!”, дейилади ИИББ муносабатида.

Қайд этилишича, ҳозирда бу каби ёлғон хабарларни тарқатаётган шахслар бўйича текширув ўтказилмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025