Тошкентда мактаб ва боғчадан болалар ўғирландими? ИИББ изоҳ берди

Local

image

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 27 апрель куни Тошкент шаҳрида мактаб ва боғчадан бешта бола ўғирлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур хабарларга муносабат билдириб, бола ўғирлигини рад этди.

“Мазкур хабар ёлғон бўлиб, Тошкент шаҳрида бола ўғирлиги қайд этилмаганлигини маълум қиламиз.

Ҳурматли фуқаролар ва шаҳримиз меҳмонлари! Ҳар қандай маълумотни тарқатишдан олдин расмий ташкилотлардан маълумот олишни тавсия этамиз. Унутманг! Ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик бор!”, дейилади ИИББ муносабатида.

Қайд этилишича, ҳозирда бу каби ёлғон хабарларни тарқатаётган шахслар бўйича текширув ўтказилмоқда.


Tags

Rate Count

335

Rating

3

Rate this article

Share with your friends